Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

белгилаган деган маънода) эмас, нафий (ҳад белгиламаган деган маънода) дир. Шунга биноан бу ҳадисларнинг ровийлари муайян ҳад белгиланганлигини баён қилувчи ҳадислардан бехабар бўлганлар, деб эътибор қилинади. Бунга далил шуки, бошқа ровийлар Пайғамбар с.а.в.нинг муайян ҳад белгилаганларини ривоят қилганлар. Масалан, Абу Саиднинг ҳадисида:


«أنَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ضَرَبَ فيِ الْخَمْرِ بِنَعْلَيْنِ أَرْبَعِيْنَ»
«Пайғамбар с.а.в. ароқ учун икки поябзал билан қирқ дарра урганлар», дейилган бўлса, Абу Довуд ривоят қилган Абдурраҳмон ибн Азҳарнинг ҳадисида:


«أنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِجَلْدِ الشَّارِبِ أَرْبَعِيْنَ»
«Пайғамбар с.а.в. ароқхўрга қирқ дарра уришни буюрганлар», дейилган. Шунга кўра, ровий ўз билгани бўйича ҳад белгиланганлигини нафйи этса, миқдорни исботловчи саҳиҳ ҳадисларга зид бўлолмайди. Чунки бу ҳадислар нафйи ҳадислар бўлиб, қирқталик ҳадислар исбот ҳадислардир. Нафйи билан исбот қарама-қарши келиб қолса, исбот нафйидан олдинга қўйилади, деган усулий қоида бор. Шунга асосланиб, муайян ҳадни исботловчи ҳадислар уни нафйи этувчи ҳадислардан олдинга қўйилади. Ҳар икки далилга амал қилиш яна ҳам яхшироқ.


Шулардан кўриниб турибдики, дарранинг қирқталигини англатувчи ҳадисларга амал қилинганда ҳам, қирқта атрофида, дейилган ҳадисларга амал қилинганида ҳам ароқхўрнинг жазоси қирқ дарра бўлади. Унинг қирқтадан кам эмас, қирқтадан кўп бўлишига далил қирқта атрофида дейилган ҳадисдир. Анас р.а.нинг:


«فَجُلِدَ بِجَرِيْدَتَيْنِ نَحْوَ أَرْبَعِيْنَ»
«Хурмонинг икки шохи билан қирқта атрофида дарра урилди», деган ҳадиси, Нисоийнинг:


«ضَرَبَهُ بِالنِّعالِ نَحْوًا مِنْ أَرْبَعِيْنَ»
«Уни оёқ кийимлар билан қирқта атрофида урдилар», деган ҳадиси, Байҳақийнинг:


«فأمَرَ نَحْواً مِنْ عِشْرِيْنَ رَجُلاً فَجَلَدَهُ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمْ جَلدَتَيْنِ»
«Йигирмата одамга ароқ ичган одамни уришга буюрдилар, уларнинг ҳар бири икки даррадан уришди» ҳадиси

 

57-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222